МАРД ВА БИЛИМЛИ ЎҒЛОНЛАР КЕРАК ЮРТГА

Миллий гвардиямиз ташкил этилган кунлардан бошлаб, ўзининг сафларига маънан бой, қадриятларимизга, анъана ва урф-одатларимизга содиқ, жисмонан бақувват ва интеллектуал салоҳиятли бўлган ёшларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўтган қисқа вақт ичида жамият ва аҳоли хавфсизлигини ҳимоя қила оладиган узлуксиз кадрлар тайёрлаш тизимини ҳам йўлга қўйишга улгурди.

Жумладан, бугунги кунда республикамизнинг ҳар бир вилоятида 4 тадан умумий ўрта таълим мактабларида Миллий гвардия тизими учун кадрларни узлуксиз ва мақсадли тайёрлайдиган ҳарбий ватанпарварлик йўналишига иштисослаштирилган синфлар фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу ихтисослаштирилган синфларга умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синфини муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиладиган ўқув фанларидан ўз қобилиятини кўрсата олган ўқувчилар танлов натижалари асосида қабул қилинади.

Самарқанд вилоятидаги 4 та ихтисослашган синфлардан бири бўлган шаҳримиздаги 11-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ҳам бугун Миллий гвардиямиз сафларида хизмат қиладиган ватанпарвар ва билимли ёшлар тарбияланмоқда. Куни кеча ушбу ўқув йилида юқори натижаларни олиб имтиҳонлардан аъло натижалар билан ўтган ўқувчиларнинг ота-оналари, таълим олган мактаб раҳбариятига Миллий гвардия томонидан ташаккурномалар тақдим этилди. Жумладан, 11-ИДУМ раҳбарияти ва Миллий Гвардия ташаббуси билан шаҳримиздаги 16-умумтаълим мактаби директори Матлуба Бозоровага ўқувчиси  Жавоҳир Учқунов ҳамда Каттақўрғон туманидаги 35-умумтаълим мактаби директори Нигора Қаюмовага ўқувчиси Раупов Тўрабекларнинг имтиҳонлардан юқори балл тўплаб ихтисослаштирилган синфга қабул қилинганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Самарқанд вилояти бўлими томонидан Ташаккурномалар берилди.

Ушбу мактабларга ташриф чоғида уларнинг ота-оналари, синфдошлари, мактаб раҳбарияти ўқувчиларининг ютуғлари, уларнинг орқасидан эшитган ташаккурномалардан қалблари қувончга тўлиб, чексиз фахр туйғусини ҳис қилдилар.

Шу куни 2019-2020 ўқув йилининг 1 чораги давомида аъло ўқиши ва намунали ҳулқи ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун 11-ИДУМнинг ҳарбий ватанпарварликка ихтисослашган “Темурбек ворислари” 7 “А”-синф ўқувчилари Ф.Нуримов, Б.Иззатуллаев, А.Исмоилжонов, С.Бозоровлар Ўзбекистон Миллий Гвардияси Вилоят бўлимининг Ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Ҳилола ЭРГАШЕВА 

O'tgan postlar