АХБОРОТ ВААКУМИГА ЙЎЛ ҚЎЙИБ БЎЛМАЙДИ

Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига биноан давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш каби мақсадларда жойларда ахборот хизматлари йўлга қўйилди.

Мазкур тизим давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилаш учун  ташкил этилди.

Айни пайтда шаҳар ҳокимлигининг расмий сайти, фейсбук, телеграм, инстаграм каби ижтимоий тармоқларда Ахборот хизматининг расмий саҳифалари очилиб, бугунга қадар юздан зиёд фото, видео ва бошқа материаллар жойлаштирилмоқда. Бундан ташқари аҳолига ҳаққоний хабар ва янгиликларни етказиш мақсадида энг кўп фойдаланиладиган норасмий сайтлар билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилди. Мақсад шаҳар миқёсида олиб борилаётган ишларни ОАВларида тезкорлик билан ёритиш, аҳоли билан мулоқот ўрнатиш, жамият ва давлат ўртасида кўприк вазифасини бажаришдир.

Жамоатчилик билан алоқаларни йўлга қўяр эканмиз, давр алоқалар самарали бўлиши учун жамоатчиликнинг ижтимоий фикрини муттасил ўрганиб боришни тақозо этмоқда. Шу туфайли  жамият билан ҳамнафас бўлиб яшашга ҳаракат қиляпмиз. Зеро, жамоатчилик қалбига йўл топа олиш, энг муҳим вазифамиздир.

Жамшид НОСИРОВ,

шаҳар  ҳокимлиги  Ахборот хизмати раҳбари

O'tgan postlar