БЕШ ТАШАББУС – БЕШ ИМКОНИЯТ

29 октябрь куни шаҳримиздаги 17-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида  ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва китобхонликни ривожлнтириш мақсадида ўтказилган тадбир ана шундай номланди. Тадбирга  мактаб педагогик жаоаси, ўқувчи-ёшлар, ота-оналар ва шаҳримиздаги мактабларнинг она-тили ва адабиёт фани ўқитувчилари қатнашдилар.

Тадбирда фаол иштирок этган мактабнинг 5 -“А”, 8- “А” ва 11- “А” синф ўқувчилари томонидан Беҳбудийнинг “Падаркуш”, Саид Аҳмаднинг “Уфқ” асаридан парчалар намойиш этилди.

Ёш ижодкорларнинг ижод намуналари акс этган 5 та ташаббусни ўз ичига қамраб олган ушбу тадбир мазмун-моҳияти ва қизиқарли тарзда ўтгани билан кўпчиликда катта таассурот қолдиргани шубҳасиз.

Ўз мухбиримиз

O'tgan postlar