НОҚОНУНИЙ ВАЛЮТА САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Каттақўрғон  шаҳар  бўлими томонидан мавжуд тезкор маълумотлар ва фуқаро Ш.Қодированинг аризасига асосан Пайариқ тумани Деҳқон бозорига яқин худудда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Суннатов фуқаро Ш.Қодировадан ҳар бир АҚШ долларини 8060 сўмдан сотиб олишга келишиб, жами 7400 АҚШ долларини 59.644.000 сўмга сотиб олган вақтида қўлга олинди. Т.Суннатовдан чет эл валюта қимматликлари ноқонуний савдоси билан боғлиқ 7400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилган. Т.Суннатовнинг ҳаракатларида “чет эл валюта қимматликларини ноқонуний равишда олиш”да ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли фуқаро Т.Суннатовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд хукмига асосан Т.Суннатов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми “б,в” бандларида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида яъни 17.224.000 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди. Ашёвий далил сифатида олинган пул маблағлари давлат фойдасига мусодара қилинди.

О.А.ШУКУРОВ,

Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар 

бўлими бошлиғи адлия маслаҳатчиси

O'tgan postlar