УМРНИ ХАЗОН ҚИЛИШГА АРЗИМАЙДИ

Инсонга ҳаёт бир марта берилади. Буни яхши англаган инсонлар ҳаётини яхши ишлар, эзгу амаллар қилишга сарфлайди. Аммо шундай инсонлар  борки арзимаган пулни, осон йўл билан бойлик топишни орзу қилиб ўзлари билмаган ҳолда жиноят кўчасига кириб қолади.

Шуҳрат Рахимов (исми-фамилияси ўзгартирилган) ҳам нафсини жиловлай олмаганлиги, мўмай пул топишни ўйлаб қилган ноқонуний ҳатти-ҳаракати ортидан судда жавоб беришга мажбур. Шуҳрат тақиқланган экин, яъни таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлигини  Каттақўрғон туман, Полвонтепа маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Мухтор” қишлоғидаги уйи атрофидаги пахта даласга қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб, қуритиб, 1,94 грамм миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотиб ўтказиш мақсадида сақлаб келган. У ниятини амалга ошириш вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.

Судда у ўз ҳаракатларидан пушаймон эканлигини билдирган, лекин ғишт қолипдан кўчган, у қилган ишига яраша жазо олиши муқаррар. Шундай ҳам бўлди. Судда Ш.Рахимов Ўзбекистон Республикаси ЖК 270-моддасининг 1-қисми ва 273-моддасининг 2-қисми билан айбли деб топилди. У ЖК 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан  узил-кесил 5 (беш) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Истардикки  шу вақт ичида Шуҳрат қилмиши ҳақида чуқурроқ ўйлаб, келгусида тўғри ҳаёт кечиришни ўзига хулоса қилади.

Ш.ДЖУМАЕВ,

шаҳар прокурори.

O'tgan postlar