ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК ОҒУШИДА

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда кучли ижтимоий  ҳимоя сиёсатининг амалга оширила бошлангани ва бу ўзбек модели тамойилларининг асосини ташкил қилгани барчамизга маълум. Айни кунда ҳам  аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган инсонларни ҳар томонлама қуллаб- қувватлаш, улар учун соғлом турмуш шароитини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1992 йилда 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” деб эълон қилинган ва бутун дунёда кенг нишонланиб келинади. Республикамизда ҳам ушбу тадбирни нишонлаш анъанага айланган ва йил сайин нуфузи ортиб бормоқда. Шу муносабат билан ушбу кунлари байрам тадбирлари ташкил қилиниб уларга юксак даражадаги ғамхўрлик ва ҳурмат кўрсатилади.

Буларнинг бари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, хусусан, ногиронларни ижтимоий муҳофазаси борасида республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ва серқирра чора-тадбирларнинг бир томони, холос. Энг асосийси шуки, бугунги кунда республикамизда ногиронлик муаммоларини ҳал қилиш йўналишининг мустаҳкам пойдевори яратилди ва ушбу йўналишда давлат органлари, кенг жамоатчилик    томонидан мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Жаннатмакон юртимизда бугунги кунда рўёбга чиқаётган барча эзгу ишлар албатта истиқлолимизнинг ва республикамизда олиб борилаётган кучли фуқаролик демократик жамият барпо этиш йўлидаги одилона сиёсатнинг мевасидир. Шунинг учун ҳам бундай юртнинг, элнинг келажаги буюкдир дейишга асосимиз бор.

Ҳилола ЭРГАШЕВА

O'tgan postlar