МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ЎТИЛДИ

Шу йилнинг 27 январида муассасамизда бошланғич синф ўқитувчилари томонидан “Маҳорат дарслари” ташкил этилди. Унда шаҳар Халқ таълими бўлими бошланғич таълим услубчиси З.Зарипова, умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари иштирок этдилар.

Шу куни ўқитувчилар Т.Адилова, М.Унарова, Г.Юзбаева, С.Муминова, Э.Назарова, ҳамда

С.Ибрагимовалар томонидан замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этилган “Очик дарс”лар мактаблардан ташриф буюрган бошланғич синф ўқитувчилари томонидан ижобий баҳоланди.

Навбатдаги бўлиб ўтган маҳорат дарслари юзасидан сўзга чиққан шаҳар ХТБ бошланғич таълим услубчиси З. Зарипова ҳамда мактабнинг УИБДУ  З. Маҳмудова дарсларни ўтишда ўқитувчилар бор педагогик маҳоратларини кўрсата олганликларини ва мана шундай   дарсларнинг ўтказилиши педагогларнинг ўз устларида янади кўпроқ ишлашга ҳамда билим ва савияларини янада оширишга катта ёрдам беришини таъкидладилар.

Шу куни дарслар ва маънавият соатларида  буюк сиймоларимиз биринчи Президентимиз Ислом Каримов, шеърият султони Алишер Навоий, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурларнинг ёрқин хотираси ёдга олинди.

Замира ТОИРОВА,

11- ИДУМ  бошланғич синф ўқитувчиси.

O'tgan postlar