ИЖОДКОРЛАРИМИЗНИНГ ШЕЪРЛАРИ ЭНДИ ҲИНД ТИЛИДА

Бошқа соҳалар сингари халқаро ҳамкорлик ижодкорлар учун ҳам чет давлатлардаги ижодкорларнинг ижод маҳсуллари билан яқиндан танишиш имконини бермоқда.

Ана шундай ижодий ҳамкорликнинг бир намунаси бўлган, Ҳиндистонда чоп этилган  “Ўзбек адабиёти” антологияси ўз мухлисларига етиб келди.

Китоб таниқли ижодкор, истеъдодли таржимон Асрор Аллаёров томонидан инглиз тилига ва ҳиндистонлик ижодкорлар томонидан ҳинд тилига таржима қилинган.

Қувонарлиси, ушбу китобдан ҳамшаҳримиз, “Дўстлик” ордени соҳибаси Фазилат Абдуллаеванинг  “Бургут ўйлари”, “Имкон”, “Сўз”. “Юпатманг мени”, “Кунларим  ўтадир” номли шеърлари жой олган. Шунингдек, китобга Каттақўрғон туманидаги 28 мактаб директори, ижодкор Азиза Боймуродова, ижодкор ўқитувчи Замира Темирова ҳамда ёш ижодкор Темурбек Тоировларнинг шеърлари ҳам киритилган.

– Албатта бу ижодий ҳамкорлик бизни жуда қувонтириши билан бирга янада сермаҳсул ижод қилишга ундайди. Қолаверса шеърларимизни шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомиз узоқ йиллар бошқарган ҳинд диёрида ҳинд тилида чоп этилиши кўнглимизда юксак фахр ва ифтихор ҳиссини уйғотди, – дейди  Фазилат Абдуллаева.

Ижод намуналари Антологияга кирган барча каттақўрғонлик ижодкорларни яна бир бор қутлаймиз ва келгуси ижодларига барака тилаймиз.

Ҳилола  ЭРГАШЕВА.

O'tgan postlar