ОЛИЙ ТАЪЛИМДАГИ ЯНГИЛИКЛАР БИЛАН ТАНИШАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон қарори бўйича 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанни киритиш кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси йиғилишининг 2019-йил 19-декабрдаги 11-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 15 та савол.

Ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Максимал балл – 31.5 балл.

Математика – 15 та савол.

Ҳар бири учун 2.1 баллдан

Максимал балл – 31.5 балл.

Ўзбекистон тарихи – 15 та савол.

Ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Максимал балл – 31.5 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

1-фан – 30 та савол.

Ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Максимал балл – 93 балл.

2-фан – 30 та савол.

Ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Максимал балл – 93 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Умумий ҳолда, 2020-2021 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 280.5 баллни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ВМ-395-сонли қарорига кўра 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган барча бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилиши назарда тутилган.

Шу билан биргаликда, инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5 (бунда Тошкент давлат юридик университети учун writing модулидан 5,5 балл)), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Française (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори.

Қўшимча маълумотларни қуйида кўрсатилган Давлат тест марказининг расмий веб-сайти ва телеграм каналлари орқали олишингиз мумкин:

https://dtm.uz

https://t.me/rasmiydtm

https://t.me/dtm_samarqand

Носир ЭШОНҚУЛОВ

Давлат тест маркази

                                                                                         Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи

O'tgan postlar