ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Юртбошимизнинг  ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббуслари муносабати билан шаҳримизнинг  2-сонли мусиқа ва санъат мактабида  Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари  Самариддин  Астанов бошчилигида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими  М. Хашимов, шаҳар прокурори  Ш.Джумаев, халқ қабулхонаси раиси Х.Шодиева, Ёшлар иттифоқи раиси Ф.Наджимов, шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари  Ж.Носиров ва бошқа ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Дастлаб тадбирга ташриф буюрганлар муассасада  ўқувчи-ёшларнинг   санъат сирларини ўрганиш ва бу борадаги билимларини бойииш мақсадида яратилган шарт-шароитлар, мавжуд тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг, тадбир аввалида  ёшларнинг саводхонлигини ошириш, билимларини мустаҳкамлашда  китоб  мутолаасининг аҳамияти акс  этган  ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Учрашув давомида ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди. Жумладан, Маржона Меҳриддинованинг 17-ихтисослаштирилган мактаб йўлига мактаб ўқувчиларини ва бошқа ёшларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида светафор ўрнатиш,  Севинч Хайриеванинг  мактабларда ўқувчиларнинг саводхонлигини ошириш мақсадида қўшимча маҳорат дарслари, тадбиркорликни асл моҳиятини тушунишлари учун бизнес-тренинг дарсларини ташкил қилиш, Жамолиддин Эргашевнинг телевиденияга эътибор қаратиш, Шохжаҳон Хусанов, Хасан Қодиров, Анвар Ахметовнинг ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш юзасидан қилган мурожаатлари, шунингдек, иш билан таъминлаш, мактабларда технология хоналарини ташкил этиш ва махсус анжомлар билан таъминлаш, кам таъминланган ва фаол ёшларни имтиёзли асосда тарихий шаҳарларимизга саёҳат қилишларини ташкиллаштириш борасидаги талаб ва таклифлари эшитилди ва уларни ҳал қилиш юзасидан мутасаддиларга тегишли  топшириқлар берилди.

Учрашув сўнггида  вилоят прокурори ўринбосари  Самариддин Астанов ва шаҳар ҳокими  Музаффар  Ҳашимов  ёшларга, келажагимиз давомчилари сифатида давлатимизни  ривожлантириш учун муносиб хисса қўшишларини ва албатта  бунинг учун кўпроқ ўқиб, ўрганишлари кераклигини таъкидладилар.

Ситора МЎМИНОВА

O'tgan postlar