ТИЛЛОФУРУШНИНГ ҚИЛМИШЛАРИ

Департаментнинг Самарқанд вилоят Каттақўрғон шаҳар бўлими ва ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган тадбирда фуқаро Ю.Насирова қонунга хилоф равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз аҳолига заргарлик буюмлари (тилла тақинчоқлар яъни зираклар, узуклар ва тилла занжирлар)ни сотаётганлиги аниқланиб, Ю.Насированинг ёнидан жами 49 млн. 080 минг сўмлик, 85 дона 48 турдаги таркибида олтин қоришмаси мавжуд заргарлик буюмлари (зираклар, узуклар ва тилла занжирлар), 1 дона тарози,  3 дона 50 граммли тош ашёвий далил сифатида олинган. Экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Ю.Насировадан ашёвий далил сифатида олинган, заргарлик буюмларидан умумий вазни 135,95 грамм бўлган 23 турдаги 44 дона заргарлик буюмларини давлат проба тамғалари қалбаки эканлиги, 25 дона заргарлик буюмларининг тамғалари пробаси давлат стандартига мос келмаслиги аниқланган. Ю.Насированинг ҳаракатларида ғаразгўйлик ёки бошқа шахсий манфаатларни кўзлаб давлат проба тамғасини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, ўтказиш ёки ундан фойдаланишда ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қонуний жазо тайинланган.

О. ШУКУРОВ,    

Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар

бўлими бошлиғи.

O'tgan postlar