БУЮК ШОИРГА ЭҲТИРОМ

Ўзбек ҳалқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зотлардан  бири Алишер НавоийдирБиз унинг мўътабар номи. ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги ҳақида доимо фахрланиб сўз юритамиз. Сўз, шеърият мулкининг султони мир Алишер Навоий ҳазратларининг бизга қолдирган маънавий  мepоc  шу қадар бойки, уммондек унинг тубига етмоқлик  душвор. Ўқиб, ўрганганимиз сари ижодининг янги-янги қирралари, жиҳатлари очилаверади. Асарларида иймон, сабр, шукур, каноат, ишқ ҳаё, Ватанга, ёрга, ота-онага муҳаббат, ростгўйлик, тўғрисўзлик, илм-маърифат каби соф инсоний фазилатлар тараннум этилади.

Ота-она, инсон умрининг гули бўлган фарзанд ҳақидаги фикрлари шоҳ асарларида ҳам мужассам. Бир сўз билан айтганда, инсонни улуғлайди. Унга муҳаббат билан қараш керак, деган ғояни илгари суради. Шунингдек,  ҳар киши ўзидан яҳши ном қолдириши, умр дафтарини эзгу амаллари билан безамоғи лозимлигини ўқтиради. Ул зотнинг ижоди ҳикмат манбаи, ҳаёт йўли ибрат мактабидир.

Буюк мутафаккир шоиримиз фаолияти ва ижодига теран назар ташласак, ижтимоий ҳаётнинг, мафкура ва маданият, инсон шаъни, қадр-қиммати, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги ўрни, фарзанднинг ота-она олдидаги бурчи ва масъулияти ҳақидаги асарларидан ўзимизни қизиқтирган барча масалаларга, саволларга жавоб топа оламиз. Улар бизни яшашга ўргатади, қаршимизда саодат эшикларини очаверади. Бобокалонимиз асарларининг умрбоқийлиги ҳам шундандир, балки. Айни кунларди Каттақўрғон шаҳрида ҳам буюк шоир таваллуд кунига бағишлаб адабий кечалар, маънавий-маърифий тадбирлар, илмий анжуманлар ўтказилаётир. Мазкур табдирларда Алишер Навоий ҳаёти тараннум этилган кинофилъмлар этилаяпти, спектакллардан саҳна кўринишлари ижро этилаяпти. Зеро, 1969 йили мутафаккир шоир таваллудининг 525 йиллиги муносабати билан Каттақўрғон шаҳар драма театрининг ижодий жамоаси драманавис  Иноят Маҳсумнинг “Навоий  Астрободда” асарини мувоффақиятли саҳналаштирган эди.

Алишер Навоийнинг Астробод  вилоятидаги ҳокимлик йиллари, унинг адолат ва саҳоватпешалиги, ободончилик, ҳудуд фаровонлиги йўлидаги эзгу ишлари  акс  этган мазкур драмада  давлат арбоби, шоир Навоий ролини театрнинг тажрибали актёрларидан, Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган  санъат арбоби, марҳум Иброҳим Нурмонов моҳирона талқин этганини таниқли санъатшунослар ҳам эътироф этишганди.

Сўнгги йилларда мазкур спектаклдан лавҳалар маданий тадбирларда, шеърхонлик кечаларида кўрсатилаяпти, буюк шоир ҳамда “Навоий Астрободда” спектакли ижодкорларининг руҳи шод этилаяпти.

Абдуазиз Ҳошимов

O'tgan postlar