МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР БЕРИЛДИ

29 январь куни  шаҳримизга ташиф буюрган  вилоят мактабгача таълим бошқармаси ишчи гуруҳи аъзолари  томонидан  шаҳардаги  мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига таълим сифатини ошириш, иш ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш, гуруҳларда ривожлантирувчи марказларни ташкил этиш ҳамда уларни жиҳозлаш юзасидан амалий методик тавсиялар берилди.

Шу куни шаҳар педагогика коллежида Самарқанд шаҳар мактабгача таълим ташкилоти педагоглари, шаҳар мактабгача таълим ташкилоти мудиралари, педагоглари, ДХШ ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари иштирокида  йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, тўлақонли, жамиятга мослашган бола шахсини шакллантириш, ўсишида турли нуқсонлари бўлган болаларни, шунингдек реабилитация қилиш ва соғломлаштиришга муҳтож болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва интеграция қилиш учун қулай муҳит яратиш юзасидан тегишли тавсия ва тушунчалар  берилди.

Йиғилиш сўнггида бўлим мутахассислари томонидан ҳафтада икки кун мактабгача таълим ташкилотларига меъёрий ҳужжатлар юзасидан амалий методик ёрдам кўрсатиш белгилаб қўйилди.

Отабек КАДИРОВ,

шаҳар МТБ мудири.

O'tgan postlar