ЎҚИТУВЧИЛАР  ЎҚИТИЛМОҚДА

Педагогларнинг ўз устларида  ишлашлари, билимларини ошириб боришлари ҳақида гап кетганда  Юртбошимизнинг  “илм ва изланиш бўлмаган жойда ҳеч қандай ривожланиш, юксалиш ва умуман бирор бир соҳанинг келажаги бўлмайди” деган фикрларини эслаш  жуда ўринли. Ҳақиқатдан ҳам ўқитувчининг бир жойда тўхтаб қолиши, фақат бор билимидангина фойдаланиши уни келажакда ривожланишида тўсиқ бўлади. Шу боис педагоглар доим ўз устларида ишлашлари, соҳада бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлишари, дарсларни ўтишда  педагогик  технологияларни қўллашлари мақсадга мувофиқ.

Бугун мактабларимизда бошланғич синфларда ўқишнинг 5 кунга мўлжаллангани қолган бир кунда уларнинг ўз устларида ишлаб билимларини бойитиб боришга имкон бермоқда. Шаҳар ХТБ томонидан ушбу бир кундан унумли фойдаланиш мақсадида ҳар ҳафтада бошланғич синфлар метод уюшмаси синфлар кесимида  ўқитувчилар билан “Маҳорат дарслари”, таянч машғулотлари ўтказиб келинади.

8-февраль куни муассасамизда ўтказилган таянч машғулотларида ҳам мактаблардан келган бошланғич синф ўқитувчилари иштирок этдилар. Таянч машғулотлар давомида  ўқитувчилар томонидан  математика фани бўйича  “Икки  амалли масалаларнинг ечилиши”, “Ўқувчиларда оғзаки саноқни шакллантириш”, “Бурчак ва кўпбурчаклар ҳақида” мавзусидаги машғулотлар ўтилди.

Шунингдек, машғулотлар сўнгида  ўқитувчилар ўтилган дарслар юзасидан фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.

Зохида ХУДОЙҚУЛОВА,

11-ИДУМ  бошланғич синф ўқитувиси.

O'tgan postlar