ШОИР БОБОМИЗ-ФАХРИМИЗ

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак ҳақиқатдан ҳам биз фахрлансак арзийдиган аждодла- римиз жуда кўп. Уларнинг ҳар бири жамият тараққиётидаги улкан ишлари билан ўз замонасининг буюк инсонлари бўлган. Шундай инсонлардан бири шох ва шоир бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Албатта, бу инсонларнинг бой маънавий меросини ўрганиш ёш авлодда ватанпарварлик, инсонийлик, юртга садоқат ҳисларини юксалтиради ва аждодларимизнинг ўз халқи олдидаги буюк ишларига ҳурмат ҳиссини уйғотади.

Шу мақсадда таълим муассасамизда З.М.Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Уни мактабнинг “Ёш адабиётчилар” тугараги аъзолари ҳамда фан ўқитувчилари Дилрабо Сағдуллаева, Махбуба Негматова, Нафиса Амоновалар кўтарингки руҳда ташкил этдилар. Ўқувчи ёшлар томонидан Бобур ҳаёти ва ижоди асосида тайёрланган саҳна кўринишлари,  маҳорат билан айтилган ғазал ва рубоийлар тадбир иштирокчиларига айниқса манзур бўлди.

Кечага ташриф буюрган шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қумитаси раиси Ф.Рахимова,  шаҳар халқ таълими бўлими мудири  М.Носирова, “Ноқис” МФЙ раиси Ф.Абдуллаева, шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Эркатош  Шукурова ҳамда ота-оналар тадбирни катта қизиқиш билан томошо қилишди.

Ўқувчи-ёшларимиз аждодларимизнинг қандай инсонлар бўлганлиги, давлат ва жамият тараққиётига қанчалик ҳисса қўшганлиги, ёш авлодларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари йўлида қандай буюк ишларни амалга оширганликлари ҳақида яқиндан билсалар албатта, уларга муносиб ворис бўлишга ҳаракат қиладилар. Шу боисдан ҳам мана шундай буюк сиймолар ҳаёти ҳақидаги маънавий-маърифий тадбирларни фақат уларнинг таваллуд кунларида эмас, балки йил давомида ўтказиб бориш лозим  деб ҳисоблайман.

Замира ИСАНОВА,

2-мактаб директори,

ЎзЛиДеп шаҳар кенгаши депутати

O'tgan postlar

Leave a Comment