Зулфия номидаги Давлат мукофоти – Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларидан бири.
Мактаб, лицей, коллеж, техникум, касб-ҳунар мактаби ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари билан алоҳида истеъдодини намоён қилиб таълим олаётган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, таълим, фан, спорт, санъат ва жамоат соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун берилади.
2022 йил 18 октябрь куни соат 14.00да 2-сон Мусиқа ва санъат мактаби биносида Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловнинг шаҳар босқичи ўтказилади.
Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар эришган ютуқларини асословчи Фахрий ёрлиқ, Диплом, Сертификат, кўкрак нишонлари, медаллари, ижодий ишлари ва фотоальбомлар жамланмаси (расмлар, газеталарда чоп этилган ижодлари, нашр этилган китоблари ва ҳ.о) билан иштирок этишлари сўралади.
Изоҳ: Иштирокчи қизлар ташқи кўринишларига жиддий эътибор қаратган ҳолда, ироқи дўппи бош кийимида бўлишлари лозим.

Зулфия номидаги Давлат мукофотига
тавсия этиш бўйича Каттақўрғон шаҳар комиссияси.

? kattakurgont (https://t.me/KattakurgonT)

#Каттақўрғонтонги

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan