ДОИМ ЭЪТИБОРДА

Эртамизнинг бугунги, келажагимизнинг ёрқин юлдузлари бўлмиш ёшларни ҳар томонлама етук, маънан баркамол, теран зеҳнли, ўткир қобилият эгаси сифатида тарбиялаш мақсадида Республика ёшлар маркази, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси қошида “Ёш математиклар”, “Компютер саводхонлиги”, “Тикувчилик ва дизайнер”, “Хорижий тиллар”, “Ёш биологлар”, “Театр ва санъат” тўгараклари ташкил этилган. Бундай фан тўгаракларини ташкил этишдан асосий мақсад, ўсиб келаётган ёш ниҳолларни бўш вақтини унумли ўтказиш, билим олишга жалб этиш, қолаверса уларга касб-ҳунар ўргатишдан иборат. Тўгараклар билим ва бой тажрибага эга бўлган малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилмоқда.
Ўқитувчилар дарсларни ўқувчиларнинг қизиқишларини янада ошириш мақсадида турли адабиёт ва қўлланмалар, ўқув дастурлари асосида олиб бормоқда.
“Ҳозирги кунда давлатимизда ёшларига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Бундай натижаси натижаси ўлароқ Республика “Ёшлар маркази” шаҳар бўлими қошида ташкил этилган фан тўгараклари шаҳримизнинг ўғил-қизларини етарлича билим олишига йўналтирилган. Тўгаракларга юздан ортиқ ёшлар фаол қатнашмоқдалар. Ёшлар ўзининг қизиқиш ва интилишларига қараб тўгаракларига жалб этилган. Тўгараклар ёшларимизнинг эртанги кунида муҳим пойдевор вазифасини ҳам ўтайди”,- дейди “Ёш математиклар” тўгараги ўқитувчиси ва Республика “Ёшлар маркази” шаҳар бўлинмаси координатори Ҳасан Қувонов.

Аброржон МУРОДУЛЛАЕВ,
СамДЧТИ қошидаги 2-сон академик
лицей ўқувчиси.

O'tgan postlar

Leave a Comment