“БИЗ МУСИҚАНИ СЕВАМИЗ”.

Мусиқа ва рақс кўп асрлик синовлардан ўтган ва қалбимизга жо бўлган маънавий бойлигимиздир. Ўқувчи-ёшларни ғаройиб куй ва оҳанглар ёрдамида қалбини поклаш, уларнинг дидини чархлаш ва гўзалликни севишга ўргатиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар Халқ таълим бўлимига қарашли 9-умумтаълим мактабида мусиқа фани ўқитувчиси Мадина Бобоева раҳбарлигида 1-7-синфлар ўртасида бўлиб ўтган танлов ана шундай номланди.

Мактабнинг энг иқтидорли ўқувчилар ўзларининг истеъдодларини танловида намоён этишди. Танлов сўнггида тадбирда фаол иштирок этган 1-синфдан – Н. Шермаматова, 2-“а” синфдан – Д. Жўрақулова , 3-синфдан – Ж Исматова, 6-“В” синфдан  – Ш. Муродуллаева, 6-“Б” синфдан – М.  Ғайратова, 5-синфдан – М. Мезомова, 7-синфдан – Ш. Бобоёрова ҳамда бошқа иқтидорли ўқувчилар мактаб раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди.

Ҳ.Эргашева.

O'tgan postlar

Leave a Comment