ҲАЛОЛ РИЗҚ ТОПИШ ЎРНИГА…

Бугун хотин-қизлар жамият ҳаётининг барча жабҳаларида жуда фаол қатнашиб юрт ривожи йўлида муносиб хизмат қилмоқдалар десак муболаға бўлмайди. Уларнинг жуда кўпчилиги оилада тарбиячи, меҳрибон она, вафодор рафиқа, иш жойида фаол ходим сифатида ҳаётда ўз ўрнини топиб улгурган. Лекин хотин-қизларнинг орасида муносиб турмуш кечириш, ҳалол ризқ топиб фарзандларини тарбиялаш ўрнига пул топишнинг қинғир йўлларидан бораётган аёлларнинг борлиги ачинарли ҳолдир.

Ингичка шаҳарчасида истиқомат қилувчи Муътабар Каримова (исми-шарифи ўзгартирилган) ана шундай аёллар тоифасидан. Департаментнинг  Каттақўрғон шаҳар ва Каттақўрғон туман ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда уйида нотаниш бир аёлга 10 дона 100 купюралик жами 1000 АҚШ долларини бир донасини 822 000 сўмдан ҳисоблаб жами 8 220 000 сўмга сотаётганда қўлга олинган М.Каримова осонгина даромад қилишни кўзлаб ушбу ноқонуний ишга қўл урган.

Бирор бир қонунбузар жазодан қочиб қутулолмайди. М.Каримованинг ушбу қилмишга ҳам қонун доирасида жазо тайинланди. Лекин бир нафар фарзанднинг онаси, 53 ёшли бу аёл қонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланганида бугун суднинг курсисига ўтирмаган бўлармиди. Биз Муътабар Каримовани келгусида ўз қилмишидан хулоса чиқариб тўғри ҳаёт тарзига қайтишига умид қиламиз.

Ф.БУРХОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон

шаҳар бўлими бошлиғи, 1-даражали юрист.

O'tgan postlar

Leave a Comment