“ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ”

Жорий йилнинг 26 май куни шаҳар ҳокимлиги, “Агробанк” Каттақўрғон шаҳар бўлими, “Қишлоққурилиш банк” ҳамда шаҳар Иқтисодиёт коллежи ўқувчилари ва жамоаси билан Академик Саидасрорхон Ғуломов иштирокида ўтказилган илмий-амалий конференция ана шу мавзуга бағишланди.

Йиғилишни кириш сўзи билан очган шаҳар ҳокими М.Хашимов бугун юртбошимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Каттақўрғон шаҳридаги барча соҳаларда олиб борилаётган ишлар, яратилаётган иш ўринлари, ҳудуд инфратузилмасини кескин ўзгартириш учун белгиланган келгусидаги режалар ҳақида ахборот берди.

Конференция иштирокчиси иқтисод фанлари доктори академик С.Ғуломов мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни давлатимизнинг ҳар томонлама ривожи, фуқароларнинг фаровон ва муносиб ҳаёт кечиришига улкан ҳисса қўшганлиги ҳақида гапирар экан, бугунги кунда ҳам юртбошимиз Ш.Мирзиёев томонидан давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши, аҳоли ва тадбиркорлик субектларини қийнаётган муаммоларни ўрганиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мамлакат иқтисодиётини кескин суратлар билан ривожлантиришдаги ўрни ва ривожланган мамлакатларнинг инновацион ғоя ва технологияларини мамлакатимизга олиб киришнинг аҳамияти ҳақида ҳам кенг тушунчалар берди.

Йиғилиш сўнггида келгусида ёшлар ўртасида тадбиркорлик ва инновацион ғояларни тарғиб қилишга бағишланган анжуманлар, Каттақўрғон шаҳар тижорат банклари ҳамкорлигида “Энг самарали бизнес режа” каби илмий-амалий семинарлар ташкил этишга, “Энг яхши инновацион ғоялар” танловларини ўтказиш режалаштирилди.

 

Ўз мухбиримиз.

 

O'tgan postlar

Leave a Comment