Gazetamiz tarixi

“Каттақўрғон тонги” газетаси

 

Муассислар           Халқ депутатлари  Каттақўрғон шаҳар кенгаши ва шаҳар

ҳокимлиги

Манзили                  Каттақўрғон шаҳри, А.Навоий кўчаси, 187-уй

Нашр индекси      438

Телефон                   455-23-95,    455-24-95

Газета Самарқанд вилоят матбуот ва ахборот бошқармасида 2007 йил 17    январда 09-023 рақам билан қайта рўйхатга олинган.

3150 нусхада чоп этилади. Баҳоси эркин нархда

Газета “Шердор Плюс Полиграф” МЧЖ босмахонасида чоп этилади.

Босмахона манзили  –    Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси 82-уй

ГАЗЕТА ТАРИХИДАН

“Каттақўрғон тонги” газетаси 1994 йил 1-январдан чиқа бошлаган. Ўша пайтдаги шаҳар ҳокими Б.Зокиров ва журналист Ғ.Шукуровларнинг саъй ҳаракатлари билан ташкил этилган. Дастлаб у 1000 – 1200 нусхада чоп этилган. Муҳаррир Ғ. Шукуров 1994-2004 йилгача раҳбарлик қилган. (1937 йилда туғилган, 1961 йилда СамДУ ни тугатган). 2004-2017 йилгача бош муҳаррир лавозимида Мамадали Эргашев фаолият кўрсатиб келган.

М.Эргашев – 1953 йилда Каттақўрғон туманида туғилган. ТошДУ ҳамда Тошкент Олий партия мактабини тамомлаган. 1982-2006 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида масъул муҳаррир, мухбир вазифаларида ишлаган.

2017 йилдан ҳозирги вақтга қадар бош мухаррир лавозимида Х.Садуллаев ишлаб келмоқда. 15 нафардан зиёд жамоатчи мухбир бор. Улардан энг фаоллари: А.Ҳошимов, Ф.Абдуллаева, Н.Дўсанов, М.Жумаев, Э.Шукурова, Ф.Муҳаммадиев ва бошқалар.

Шу кунларда газета А-3 форматда, рангли чоп этилмоқда. Ҳозирча эркин савдога чиқарилмасдан, фақат обуначиларга тарқатилмоқда.