ОЛИЙ ТАЪЛИМДАГИ ЯНГИЛИКЛАР БИЛАН ТАНИШАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон қарори бўйича 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанни киритиш кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси йиғилишининг 2019-йил 19-декабрдаги 11-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан…

Davomini o'qish...

КЕРАКЛИ НАШР ОБУНАСИ “МАЖБУРИЙ” БЎЛИШИ ЛОЗИМ

Ҳозир кескин ўзгаришлар, янгиланишлар даврида яшаяпмиз. Журналистларга оммавий ахборот воситаларида камчиликларни ошкора айтиш учун эркинлик яратилди. Давлат идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назорати ўрнатилди. Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари ходимлари аҳоли ҳузурига келадиган бўлди. Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун имкониятлар яратилди. Бунинг таркибида янги блогерлар йўналиши пайдо бўлиб, ижтимоий тармоқларда улар ҳам ўз фикрларини эркин айтадиган бўлди. Аммо шу ўринда бир гапни айтиш ўринли, деб ўйлайман. Эркинлик – ўзбошимчалик эмас! Эркинлик – бу нима хоҳласам қилаверишим мумкин, дегани ҳам эмас. Эркинликнинг замирида тўғри гапни айта олиш тамойили ётади. Тўғри…

Davomini o'qish...

ИЖОДКОРЛАРИМИЗНИНГ ШЕЪРЛАРИ ЭНДИ ҲИНД ТИЛИДА

Бошқа соҳалар сингари халқаро ҳамкорлик ижодкорлар учун ҳам чет давлатлардаги ижодкорларнинг ижод маҳсуллари билан яқиндан танишиш имконини бермоқда. Ана шундай ижодий ҳамкорликнинг бир намунаси бўлган, Ҳиндистонда чоп этилган  “Ўзбек адабиёти” антологияси ўз мухлисларига етиб келди. Китоб таниқли ижодкор, истеъдодли таржимон Асрор Аллаёров томонидан инглиз тилига ва ҳиндистонлик ижодкорлар томонидан ҳинд тилига таржима қилинган. Қувонарлиси, ушбу китобдан ҳамшаҳримиз, “Дўстлик” ордени соҳибаси Фазилат Абдуллаеванинг  “Бургут ўйлари”, “Имкон”, “Сўз”. “Юпатманг мени”, “Кунларим  ўтадир” номли шеърлари жой олган. Шунингдек, китобга Каттақўрғон туманидаги 28 мактаб директори, ижодкор Азиза Боймуродова, ижодкор ўқитувчи Замира Темирова ҳамда ёш…

Davomini o'qish...

МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ЎТИЛДИ

Шу йилнинг 27 январида муассасамизда бошланғич синф ўқитувчилари томонидан “Маҳорат дарслари” ташкил этилди. Унда шаҳар Халқ таълими бўлими бошланғич таълим услубчиси З.Зарипова, умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари иштирок этдилар. Шу куни ўқитувчилар Т.Адилова, М.Унарова, Г.Юзбаева, С.Муминова, Э.Назарова, ҳамда С.Ибрагимовалар томонидан замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этилган “Очик дарс”лар мактаблардан ташриф буюрган бошланғич синф ўқитувчилари томонидан ижобий баҳоланди. Навбатдаги бўлиб ўтган маҳорат дарслари юзасидан сўзга чиққан шаҳар ХТБ бошланғич таълим услубчиси З. Зарипова ҳамда мактабнинг УИБДУ  З. Маҳмудова дарсларни ўтишда ўқитувчилар бор педагогик маҳоратларини кўрсата олганликларини ва мана шундай   дарсларнинг ўтказилиши…

Davomini o'qish...

КАТТАҚЎРҒОНДА САЙЁР ҚАБУЛ

Ҳар бир мурожаат инсон тақдири билан боғлиқ. Айнан мана шу мурожаатлар орқали аҳолини қийнаётган муаммолар ҳал этилиб, уларнинг турмуш шароитини яхшиланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ҳам халқни ҳаётдан рози қилишга қаратилган.  Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва шу орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш мақсадида шаҳримиз миқёсида ҳам шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан  уйма-уй юришлар, сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Яқинда шаҳримиздаги “Дўстлик” стадионининг катта залида фуқароларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг мутасаддилари вилоят ҳокими…

Davomini o'qish...

МУДДАТ ҚИСҚАРТИРИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1057-сон қарори қабул қилинди. Norma’нинг ёзишича, мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиология хулосаси, экологик сертификат мавжуд бўлиши талаб этиладиган товарларни «Ягона ойна» божхона ахборот тизимида уларнинг берилиши тасдиқланган тақдирда, импорт қилишга рухсат берилади. Аввал дастлабки божхона декларацияси тақдим этилган товарларни эркин муомалага чиқариш божхона юк декларацияси (БЮД) рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 соат ичида амалга оширилади. Божхона органларининг ахборот тизими учун товарлар, транспорт воситалари, йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон божхона ҳудудига келишидан бир соат…

Davomini o'qish...

АЖОЙИБ ИНСОН ЭДИ

Жамиятимизда шундай аёлларни биламан, у ҳаётлик даврида ўз ўрнини топа олдими, ўтгандан кейин ҳам уни ҳеч ким унутмайди, унутолмайди… Хуршида Каримова 1967 йилда Каттақўрғонда туғилган. У иқтисодиёт коллежи директори эди. Унинг отаси Рашид ака Каримов, онаси Санам ая Каримова Хуршиданинг суянган тоғи, ишонган боғи эдилар. Серфарзанд оила, сердавлат оила дейишади. Рашид аканинг кичкина Ватан аталмиш бу оилада кечки пайт меҳрибон волидаи муҳтарама тайёрлаган мазали таом устида, оилавий дастурхон атрофидаги суҳбатлар байрамга айланиб кетарди. “Дадам раҳматли ҳар куни опаларим, акаларимнинг кундаликларини – олган баҳоларини текширардилар. Мен олган “беш”ларим билан болаларча бир…

Davomini o'qish...

КИЧИК  МИКРОФИРМА РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Кичик корхона ва микрофирмалар  томонидан  “Микрофирма ва кичик корхонанинг 2019 йил учун ҳисоботини” 1-КБ шакли (йиллик) Давлат статистика ҳисоботини 2020 йилнинг 26-февраль санасидан кечиктирмасдан интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда Давлат статистика ҳисоботини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган eStat 3.0 тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади. eStat 3.0 тизимида мавжуд Давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz ҳамда вилоят статистика бошқармасининг www.samstat.uz расмий веб-сайтидан олишингиз мумкин. Шаҳар статистика бўлими. Мурожаат учун телефон: (66) 455-12-19.

Davomini o'qish...

МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР БЕРИЛДИ

29 январь куни  шаҳримизга ташиф буюрган  вилоят мактабгача таълим бошқармаси ишчи гуруҳи аъзолари  томонидан  шаҳардаги  мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига таълим сифатини ошириш, иш ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш, гуруҳларда ривожлантирувчи марказларни ташкил этиш ҳамда уларни жиҳозлаш юзасидан амалий методик тавсиялар берилди. Шу куни шаҳар педагогика коллежида Самарқанд шаҳар мактабгача таълим ташкилоти педагоглари, шаҳар мактабгача таълим ташкилоти мудиралари, педагоглари, ДХШ ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари иштирокида  йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, тўлақонли, жамиятга мослашган бола шахсини…

Davomini o'qish...

БУЮК ШОИРГА ЭҲТИРОМ

Ўзбек ҳалқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зотлардан  бири Алишер Навоийдир.  Биз унинг мўътабар номи. ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги ҳақида доимо фахрланиб сўз юритамиз. Сўз, шеърият мулкининг султони мир Алишер Навоий ҳазратларининг бизга қолдирган маънавий  мepоc  шу қадар бойки, уммондек унинг тубига етмоқлик  душвор. Ўқиб, ўрганганимиз сари ижодининг янги-янги қирралари, жиҳатлари очилаверади. Асарларида иймон, сабр, шукур, каноат, ишқ ҳаё, Ватанга, ёрга, ота-онага муҳаббат, ростгўйлик, тўғрисўзлик, илм-маърифат каби соф инсоний фазилатлар тараннум этилади. Ота-она, инсон умрининг гули бўлган фарзанд ҳақидаги…

Davomini o'qish...

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ НИМА?

Вирусли  юқумли  касалликлар  ҳозирда  ҳам  тиббиётнинг  долзарб муаммоларидан биридир. Ер юзида ҳозирги вақтда миллиардлаб одамлар у ёки бу турдаги вирусли юқумли касалликлар билан касалланадилар. Юқумли  касалликларнинг 80% ини  вирусли касалликлар ташкил этади. Хозирги  пайтда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотига кўра, Хитой Халқ республикасида коронавируснинг янги типи эпидемияси юзага келган. Ухан шаҳрида ўтказилган эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, айрим касалланган беморлар маҳаллий денгиз маҳсулотлари савдо бозорларида ишлаганлиги маълум бўлган. Беморларнинг кўпчилиги тана ҳароратининг юқорилиги ҳамда нафас олишининг қийинлашишидан шикоят қилган. Кўкрак қафасининг рентгенография хулосасига кўра, айрим ҳолатларда беморларнинг ўпкалари шикастланган. Коронавирус…

Davomini o'qish...

БРУЦЕЛЛЁЗДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

Ҳайвонларнинг бруцеллёз (қораоқсоқ) касаллиги табиатда кенг тарқалган – зооантропоноз касаллик ҳисобланиб, ҳайвонларда оммавий бола ташлаш, маҳсулдорликнинг камайиши, ёш молларнинг яшовчанлигининг пасайиши билан, баъзан эса клиник белгиларсиз кечади. Касаллик инсонларда касал ҳайвонлардан юқади ва оғир асоратлар билан кечади, асосан таянч тизимини зарарлаб, инсонларни хатто ногиронликка ҳам олиб келиши мумкин. Бруцеллалар ташқи муҳит шароитида анча чидамлидир: музлатилган гўшт маҳсулотида 1,5 йилгача яшайди, хом ва яхши пиширилмаган гўштда 30 кун, бринза ва пишлоқда 15-40 кун, сутда 3-4 кунгача ўзининг касаллик чақириш қобилиятини сақлайди. Иссиқликка чидамсиз, 70°С ҳароратда 30 дақиқада зарарсизланади ва қайнатилганда дарҳол…

Davomini o'qish...

СЎРАНГ ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Мен шаҳар Тиббиёт бирлашмасига ҳеч бўлмаганда 0,25 ставкага бўлсада ишга қабул қилишларини сўраб мурожаат қилганимда бўш иш ўрни йўқлигиии, 0,5 ставкага ишга олиш мумкин эмаслигини айтишди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз. Л.НАЗАРОВА, Каттақўрғон шаҳри Биз ушбу масалага ойдинлик киритиш ҳамда ишга жойлашиш масаласида шаҳар Тиббиёт бирлашмасида белгиланган тартиб-қоидалар билан танишиш мақсадида бирлашма раҳбари Шоира Абдуллаева ҳамда ҳуқуқшунос Улуғбек Бобомуродовга мурожаат қилдик ва улар Тиббиёт бирлашмасига ишга олиш тартиби юзасидан бизга қуйидагиларни маълум қилдилар. ШОИРА АБДУЛЛАЕВА Аҳоли муммоларини ўрганиш юзасидан уйма-уй юришлар, ўтказиладиган сайёр қабулларда фуқароларнинг аксарияти иш масаласида мурожаат қиладилар. Ишга…

Davomini o'qish...

ТИЛЛОФУРУШНИНГ ҚИЛМИШЛАРИ

Департаментнинг Самарқанд вилоят Каттақўрғон шаҳар бўлими ва ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган тадбирда фуқаро Ю.Насирова қонунга хилоф равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз аҳолига заргарлик буюмлари (тилла тақинчоқлар яъни зираклар, узуклар ва тилла занжирлар)ни сотаётганлиги аниқланиб, Ю.Насированинг ёнидан жами 49 млн. 080 минг сўмлик, 85 дона 48 турдаги таркибида олтин қоришмаси мавжуд заргарлик буюмлари (зираклар, узуклар ва тилла занжирлар), 1 дона тарози,  3 дона 50 граммли тош ашёвий далил сифатида олинган. Экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Ю.Насировадан ашёвий далил сифатида олинган, заргарлик буюмларидан умумий вазни 135,95 грамм бўлган 23 турдаги 44…

Davomini o'qish...

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Юртбошимизнинг  ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббуслари муносабати билан шаҳримизнинг  2-сонли мусиқа ва санъат мактабида  Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари  Самариддин  Астанов бошчилигида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими  М. Хашимов, шаҳар прокурори  Ш.Джумаев, халқ қабулхонаси раиси Х.Шодиева, Ёшлар иттифоқи раиси Ф.Наджимов, шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари  Ж.Носиров ва бошқа ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Дастлаб тадбирга ташриф буюрганлар муассасада  ўқувчи-ёшларнинг   санъат сирларини ўрганиш ва бу борадаги билимларини бойииш мақсадида яратилган шарт-шароитлар, мавжуд тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг, тадбир аввалида  ёшларнинг саводхонлигини ошириш, билимларини мустаҳкамлашда  китоб  мутолаасининг аҳамияти акс  этган…

Davomini o'qish...