АСКАР ҚАСАМЁДИ

Марказий ҳарбий округнинг Каттақўрғон гарнизонига қарашли батальонда аскарларни ҳарбий қасамёдга келтириш бўйича тантанали маросим ўтказилди. Батальон командири подполковник А. Юсупов аскарларни тантанали маросим билан табриклаб, уларга бундан кейинги ўқиш ва ишларига муваффақиятлар тилади. Шунингдек, тадбир давомида сўзга чиққан “Нуроний” жaмғapмacи шаҳар бўлими Ёшлар билан ишлаш гуруҳи вакили ҳамда аскарларнинг ота-оналари ҳам уларни ватанпарвар, эл-юрт корига ярайдиган чинакам содиқ ўғлонлар бўлишларини тиладилар. Батальон командири хизматда дўстларига намуна бўлган бир гуруҳ аскарларни фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади. Капитан Б.Қўчқоровнинг гуруҳи қўл жанги машқларини намойиш этиб тадбир қатнашчиларининг олқишларига сазовор бўлди. Шу куни ота-оналар…

Davomini o'qish...

ЙОД ТАНҚИСЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

Инсон организмини нормал ўсиши ва ривожланиши учун йод сув ва ҳаводек зарур микроэлементдир. Йод организмда синтез қилинмайди, ҳамда узоқ вақт захира ҳолида сақланиб ҳам турмайди. Шу боис бу моддани организм ҳар куни қабул қилиб бориши зарур. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатида «Йод танқислиги» мавжуд бўлиб, йодга бўлган бир кунлик эҳтиёж, янги туғилган чақалоқлар ва 2 ёшгача бўлган болалар учун 50 мкг.ни, 2-6 ёшли болалар учун 90 мкг.ни, 7-12 ёшли болалар учун 120 мкг.ни, 12 ёш ва ундан катталар учун 150 мкг.ни, ҳомиладор аёллар ва…

Davomini o'qish...

“КИТОБ УЛАШ” АКЦИЯСИ ИНГИЧКАДА

Жорий йилнинг 4 апрель куни «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси О.Темировнинг отаси, фахрий пенсионер Ш.Темиров Каттақўрғон шаҳри, Ингичка шаҳарчаси 15-умумтаълим мактабга бориб, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган акция доирасида 120 та китоб ва болалар адабиёти намуналарини топширди. Учрашув адабий кечага уланиб кетди. Тадбирда иштирок этган “Каттақўрғон тонги” газетаси, “Ижтимоий ҳуқуқий хизмат маркази” вакиллари китобларни мактабнинг энг фаол, ўқувчиларига топширдилар. Мактаб ўқувчилари томонидан ташкил этилган бадиий дастур меҳмонларни болалик чоғларига етаклади. 15-умумтаълим мактаби директори С.Мусаев «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси О.Темиров номига мактаб кутубхонасига тақдим этилган китоблар учун ташаккурнома топширди. Мактаб директори китобхонликка…

Davomini o'qish...

ХОНАДОНЛАРИМИЗ ОБОДЛИГИ КЎНГИЛ ХОТИРЖАМЛИГИ

Марзия опа ҳаётида ана шу қоидага амал қилиб яшайди. Марзия Шобекова 1966 йилда Каттақўрғон туманида туғилган. 2002 йилдан буён шаҳримиздаги ободонлаштириш бошқармасида ишлаб келади. Марзия опа дастлаб ташкилотда боғбон. 5 йилдан буён эса кўклам парваришчилар бригадасида иш юритувчи вазифасида фаолият юритмоқдалар. Опанинг шаҳримиздаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларидаги фаол иштироки муносиб баҳоланиб. “Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланганлар. “Шаҳримизни кўчаларини кезар эканман бу ердаги кўпгина ташкилотлар. Муассасалар ташқарисида барқ уриб ўсиб турган гулларни кўриб шу ишларда менинг ҳам ҳиссам борлигидан хурсанд бўламан. Гулларни парвариш қилиш. гулзорлар яратиш ҳаётим мазмунига айланган.…

Davomini o'qish...

ГИЁҲВАНДЛИК БАЛОСИ-АСР ВАБОСИ!

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида БМТ Гиёҳванд ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг “Мобил гуруҳлар ташкил қилиш йўли билан Ўзбекистонда афғон гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш” бўйича Самарқанд минтақасида ташкил этилган “Идоралараро мобил гуруҳи” томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда БМТ Гиёҳванд ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги ҳудудий вакили Ашита Миттал, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Олим Нарзуллаев, Самарқанд вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Эркин Салихов ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда Самарқанд минтақаси 2018…

Davomini o'qish...

ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ ОТА-ОНАЛАРНИ ЙИҒДИ

Президентимиз Олий Мажлисга мурожаатномасида халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш ишларини янги босқичга кўтаришга эътибор қаратди. Ҳақиқатдан ҳам Ички ишлар идоралари ходимлари учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитлари яратилди. Вазифасини сидқидилдан бажарган ходимларга устамалар тўланиши ва уларнинг меҳнатлари қўшимча рағбатлантирилиши белгилаб қўйилди. Мазкур ислоҳотлар ва янгиликлар ортидан шаҳар ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Бахром Икромов ташаббус билан чиқиб Ички ишлар бўлими ходимлари ота-оналарининг йиғилишини ўтказилди. Йиғилишда вилоят ИИБ ходими, майор Жамшид Қобулов қатнашиб, идора ходимларининг маънавий-аҳлоқий фазилатлари ҳақида тўхталди: – Ички ишлар идоралари ходимлари, – деди,…

Davomini o'qish...

ФАРМОН ИЖРОСИ – АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармони қабул қилинганлигига бир йил тўлди. Барчамизга маълум бўлганидек, мазкур фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ташкил этилди. Вилоятларда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бошқармалари ҳамда туман ва шаҳарларда уларнинг бўлимлари фаолияти йўлга қўйилди. Фаолияти бошланганига олти ой бўлган “Оила” илмий- амалий тадқиқот маркази Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан қандай ишлар амалга оширилди? -деган савол ўз-ўзидан туғилиши табиий. Ўтган давр мобайнида “Оила” маркази, хотин-қизлар қўмитаси, хотин-қизлар билан…

Davomini o'qish...

“КАТТАҚЎРҒОН ТОНГИ”НИНГ ҚУЁШИ БОТАДИМИ?

Республикамиз бўйлаб матбуот нашрларининг обуна билан боғлиқ оғир ва аянчли аҳволи хусусида “бонг” урилмоқда. Дарҳақиқат, бир неча йиллардан бери етакчиликни қўлдан бермай келаётган “Ўзбекистон овози”, шунингдек “Адолат”, “Маърифат” газеталарининг тиражи кутилмаганда бир неча баробарига тушиб кетганлиги ачинарлидир. “Ўзбекистон матбуоти”, “Ҳуррият” нашрлари эса етарли даражада обунага эришмаганлиги боис фаолиятларини тўхтатишга мажбур бўлдилар. Халқ депутатлари шаҳар кенгаши ва ҳокимликнинг нашри – “Каттақўрғон тонги”газетасини ҳам бу муаммолар четлаб ўтмаганлигини, унинг илк сони бор йўғи 1600 тиражда чоп этилганлиги мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 1994 йилдан чиқа бошлаган руҳи бўлак, сўзи ўзгача бўлмиш шаҳар газетаси…

Davomini o'qish...

ГРИППДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Грипп-филтрловчи вируслар чақирадиган, ҳаво томчи йўли билан юқадиган, ўткир бошланиб тана ҳароратини кўтарилиши, бош оғриғи, йўтал, кўздан ёш оқиши,бурундан суюқлик келиши, мушакларда оғриқ ва ҳолсизлик билан кечадиган касалликдир. Шу давргача гриппнинг 3 та пандемияси қайд этилган бўлиб бу пандемия даврида ер юзининг 50-70% аҳолиси касалланган. Биргина 1918-1920 йиллардаги пандемия 20 миллион одамни ўлимига сабаб бўлган. Грипп вируслари ташқи муҳитда қуритилганда ва қуёш нурлари таъсирида тез ҳалок бўлади. Зарарсизлантирувси моддаларга чидамсиз. Юқиш манбаи грипп билан оғриган одам ёки белгисиз шакли билан оғриган бемор ёки грипп вирусни ташиб юрувчи бўлиши мумкин. Грипп…

Davomini o'qish...

“ЭНГ ЯХШИ ТЎГАРАК РАҲБАРИ” КЎРИК ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ

Каттақўрғон шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази 2011 йилда ташкил этилганидан буён Асад  Данияров Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари хамда “Робототехника ва электрон ўйинчоқлар” тўгарак раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда. А.Данияров ўз касбининг устаси, шу вақтгача унинг шогирдлари бир қатор шаҳар, вилоят, Республика кўрик-танловларида иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритиб келдилар. Жумладан, ўқувчилар Р.Учқунов, Н.Суюнова, А.Эшқувватов, Д.Эшматов, М.Давроновлар “Болалар техник ижодкорлиги” вилоят фестивалининг турли йўналишлари бўйича қатнашиб фахрли ўринларни қўлга киритдилар. “Йилнинг энг ёш ихтирочиси” вилоят кўрик-танловининг “Робототехника ва электрон ўйинчоқлар” йўналиши бўйича қатнашган Х.Раимова фахрли I-ўринни эгаллаб дипломлар билан тақдирландилар.…

Davomini o'qish...

“МИКРОРАЙОН”ДА ОБОДОНЧИЛИК

Ўтган асрнинг 70-йилларида Каттақўрғон шаҳрида “Микрорайон” турар-жой массивини барпо этишга киришилди. Мақсад-шаҳар аҳолисининг турар-жойга бўлган талабини қондириш эди. Тўғри, бу ҳудудда ўнлаб икки қаватли уйлар қад ростлади, кўплар янги уйларга кўчиб келишди, аммо яшаш учун шароитлар, қулайликлар йўқ эди, бу ҳуддудда. Масалан, бор йўғи 3-4 йил олдин ҳам “Микрорайон”даги йўллар ўнқир-чўнқир, ариқлар сувсиз, ҳудуддаги санитария ҳолатига эътиборсизлик дилни хира қиларди, электр, газ таъминотидаги “узилиш”лар фуқароларнинг асабини қақшатарди. Шу муаммолар боис мазкур ҳудудда яшаган кўпгина фуқаролар “дом”ларини сотувга қўйиб, қулайроқ манзил ахтаришга тушишарди. Бугун эса, “Микрорайон”, яъни, Каттақўрғон шаҳар “Дўстлик” маҳалла…

Davomini o'qish...

ҚЎЛИНГИЗ ҲЕЧ ҚАЧОН ДАРД КЎРМАСИН

Халқимизнинг саломатлигини асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган шифокорларимизни ҳар қанча ардоқласак, бу борадаги машаққатли меҳнатларини қадрласак арзийди. Уларнинг фидойиликларини кўриб “қўлингиз дард кўрмасин” дегимиз келади. Шоира Абдуллаева раҳбарлигидаги шаҳар тиббиёт бирлашмасида бугун ана шундай фидойи, ўз касбининг моҳир эгалари, ҳаётини фақат инсонларни саломатликларини асрашдек шарафли ишга бахшида этган шифокорлар фаолият юритмоқдалар. Бирлашма таркибидаги Ингичка қўрғончасида жойлашган 150 қатновга мўлжалланган поликлиника, 99 ўринли шаҳар тўғруқ бўлими, 250 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда 412 ўринли бирлашманинг стационар бўлимлари замонавий тиббий анжомлари билан жиҳозланган бўлиб, бирлашмада аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш…

Davomini o'qish...

ОТА-ОНАМИЗ БИЗНИНГ БАХТИМИЗ

Оила муқаддас даргоҳ, жамиятнинг бир бўлагидир. Икки ёш турмуш қуриб, оила негизини ташкил этади. Оилада ота-онанинг ўрни беқиёс, улар дунёдаги энг мўътабар ва азиз инсонлардир. Бундай инсонлар фарзанди дунёга келмасданоқ меҳр беради, туғилишини орзиқиб кутади. Орзулари ушалиб фарзанди дунё юзини кўргач, бахтдан шодликларга ғарқ бўлади. Ота-она борки, олам мунаввар, фарзанд мужассам, дунё меҳрга тўла. Хаттоки, гўдаклигимизданоқ онажонимиз меҳрини қўшиб оқ сут беради, ниятлари жам бўлган аллалари қулоғимиз остида жаранглайди, бетоб бўлганимизда эса куйиб-ёниб парвона бўлади. Отажонимиз оиламиз устуни, суянган тоғимиз келажагимиз учун туну кун ишлаб, ҳориб келганида биргина оила меҳридан…

Davomini o'qish...

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

2018 йил 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилинди. Ҳужжат Ўзбекистон Республикасида инсон ҳаёт ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришга доир аниқ ҳамда амалий чора-тадбирлар амалга оширилишига қаратилган. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига қуйидагилар белгилаб берилди: – фуқароларни жумладан, таълим соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларини мажбурий…

Davomini o'qish...

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Шаҳарда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўшиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида   Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда…

Davomini o'qish...