“Ташаббус-2017” ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР

Шу кунларда мамлакатимизда   Ўзбекистон Республикасининг Президенти соврини учун ўтказилаётган  “Ташаббус-2017” кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичи якунига етмоқда. Тадбирнинг вилоят босқичига тайёргарлик ҳам қизғин бораётир. Ушбу нуфузли беллашувнинг Каттақўрғон шаҳар босқичи педагогика коллежида бўлиб ўтди. Унда шаҳримизда фаолият юритаётган тадбиркорлар, ҳунармандлар, шу соҳага илк қадам қўйган ёшлар  “Энг яхши тадбиркор”, “Энг яхши ҳунарманд” ва бошқа махсус номинациялар бўйича беллашдилар. Тадбирни нодавлат нотижорат ташкилотлари, коллежларнинг вакиллари, акционерлик тижорат банкларининг шаҳардаги филиаллари ходимлари, битирувчи ёшлар катта қизиқиш билан кузатдилар.

Davomini o'qish...

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИНИ ЎРГАНАМИЗ

Шаҳардаги педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекис- тон Республикасини  янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармонини ўрганишни тарғибот қилишга бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди. Тадбир шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон шаҳар “Халқ қабулхонаси” ҳамда коллеж жамоалари ҳамкорлигида ташкил этилди. Уни шаҳар “Халқ қабулхонаси” мудири Ҳ.Н.Шодиева кириш сўзи билан очди.

Davomini o'qish...

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқнинг тинч ва осойишта яшаши учун шароитлар яратишга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрнига эга бўлишига қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

Davomini o'qish...