КАТТАҚЎРҒОННИНГ КАТТА ЗАВОДИ

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Ёғ-мой тармоғини замонавий бозор механизмларини жорий этиш, шунингдек ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш, бозорни сифатли, хавфсиз, арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим шартларидан бири деб белгиланган. Ёғ-мой корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш, хом ашё ресурслари ва тайёр ёғ-мой маҳсулотларидан унумли фойдаланиш механизмини йўлга қўйиш, маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ресурс базасини кенгайтириш, асбоб-ускуналарни модернизация қилиш ва умуман ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш бўйича мамлакатимиз раҳбари томонидан 2018 йил 19 январда “Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш тўғрисида” қарор қабул…

Davomini o'qish...

ОГОҲ БЎЛИНГ!

“Каттақўрғоншаҳаргаз” филиалининг собиқ ходими М.Яриев (исм шарифи ўзгартирилган) Каттақўрғон шаҳар “Меҳрижон” маҳалласида Барчиной кўчасида яшовчи З.Қобуловани ишончига кириб, уни алдаб 2016 йилнинг декабрь ойидан 2017 йилнинг январига қадар фойдаланилган газ учун жами 1 904 500 сўм пулни тўлов ҳақидаги квитанцияни тўлдириб бермасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган ва ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган. У худди шундай ғайри қонуний ҳаракатни З.Қобулованинг қўшниси М.Салимова (исми шарифи ўзгартирилган)га нисбатан ҳам амалга оширади. Бу фуқарони ҳам алдаб 2017 йилнинг январь ойида 200 000 сўм пулни тўлов ҳақидаги квитанцияни бермасдан фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Шаҳар ИИБ га ушбу…

Davomini o'qish...

“СОҒЛОМ АЁЛ ОЙЛИГИ” ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ҳар қандай жамият тараққиётида жамият аъзоларининг жисмонан соғлом ва баркамол бўлишлари муҳим аҳамият касб этади. Зеро, мамлакат келажагини  ҳам эртанги кунимиз ворислари, эгалари бўлмиш соғлом авлод орқали қурамиз. Соғлом фарзандларни эса албатта соғлом оналар дунёга келтиради. Шу сабабдан ҳам мамлакатимизда аҳоли, хусусан аёллар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 ноябрдаги “2016-2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни мухофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2650 сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 20 сентябрдаги 549-сонли буйруғининг…

Davomini o'qish...

УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ

Истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ таълим тизимини замонавий мезонлар асосида такомиллаштиришга эътибор қаратилди. Ёшлар истеъдодини эътироф этиш, юзага чиқариш ва рағбатлантиришнинг ўзига хос миллий тизими шакллантирилди. Айни пайтда соҳадаги ислоҳотлар таълим сифати ва самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ҳолда олиб борилмоқда. Таълим ва ёшларимиз тарбиясига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик бугунги кунда самарасини бераётганлиги қувонарлидир. Ўқувчилар томонидан давлат таълим стандартида белгиланган билим ва кўникмаларни ўзлаштиришнинг умумий самарадорлиги муттасил ортиб бораётгани, ёшлар таълимнинг кейинги босқичлари билан изчил қамраб олинаётгани, ўқувчиларимизнинг халқаро спорт мусобақалари, фан олимпиадалари, интеллектуал беллашувлар, кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этаётганида ҳам акс этяпти. Бунда…

Davomini o'qish...

САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Кейинги вақтларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизими бўйича туб ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса маъмурий, иқтисодий, хўжалик судларнинг фаолиятига оид ўзгаришлар бу борада ечимини топишни кутаётган кўпгина муаммоларни ҳал этилишга имкон яратди. Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ тизимига оид мурожаатларини жойига бориб ҳал этилиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилиши юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият эканлигини яна бир бор исботлади. Яқинда мана шундай сайёр қабул Каттақўрғон шаҳрида ташкил этилди. 2018 йилнинг 18 сентябрь куни шаҳримиздаги драма театри биносида бўлиб ўтган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ёдгоров…

Davomini o'qish...

Анвар Караев ёрқин хотирасининг 100 йиллигига бағишланади

Анвар Караев 1918 йил 15 сентябрда Россия Федерациясининг Симбирск (ҳозирги Ульяновск) шаҳрида дунёга келган. Отаси қарамоғида 4 нафар қизлари ва кенжа фарзанд Анвар бўлган. Оила бошлиғи ишбилармон киши ҳисобланиб бадавлат, катта кўчмас мулк эгаси, яъни Поти шаҳрида (Грузия) қатор омборлар юк кемалари эгаси бўлган, ўзи ва оиласи билан шу шаҳарда истиқомат қилган. 20 йил мобайнида Потида яшаса хам хотини иккиқат бўлганида доимо кўзи ёришига Симбирск шаҳрига юборган. Афтидан, туғилажак фарзандлари паспортида Грузия давлати қайд этилишини истамаган. Катта омборларида қўш от қўшилган юк аравалари юк тушириб-ортиб, бемалол айланиш имконияти бўлган. Ҳали…

Davomini o'qish...

МУҲОКАМАДА ДОЛЗАБР МАВЗУ

Ўтган ҳафтада шаҳримиздаги “Дамариқ” маҳалласида Кенгаш аъзолари, маҳалла фаоллари иштирогида йиғилиш бўлиб ўтди. Унга 4 мактаб директори М.Файзиева, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Т.Хамидовлар таклиф этилди. Кенгаш йиғилишида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, кам таъминланган,  уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар ҳақида гапирилиб, қийин шароитда турмуш кечираётган оилаларга ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди. Тадбирда, шунингдек, тўй-хашамлар ва маросимларни ўтказилишини тартибга солиш, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурини амалга ошириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.   Р.Воҳидов, “Дамариқ” маҳалла фуқаролар  йиғини раиси.

Davomini o'qish...

ОИЛА САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ.

Ҳар бир инсон ўз оиласининг файзли, фаровон ва мустаҳкам бўлишини истайди. Аммо оила илми – турмуш қуриб, юртпарвар, ақлли, солиҳ фарзандлар ўстириб, камолга етказиш эгалланиши ғоят мушкул илм эканини барчамиз яхши биламиз.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3808-сонли қарори Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини амалга ошириш бўйича Каттақўрғон шаҳар “Оила” илмий-амалий маркази, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси томонидан оилавий ажримларни олдини олиш замонавий-намунали оила моделини яратиш мақсадида ҳар бир маҳаллаларда “Тарғибот тадбирдлари” ўтказилиб, бу тадбирларга пири бадавлат онахон ва отахонлар, янги оила қўриш арафасидаги ёшлар ва намунали оила вакиллари таклиф…

Davomini o'qish...

“ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА МУРУВВАТДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ”

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган инсонларга ғамхўрлик қилиш бугун юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосини ташкил этмоқда. 2018 йил 4 июл куни шаҳримизда яшаётган ногирон, имконияти чекланган инсонлар ана шундай меҳр-мурувваатдан баҳраманд бўлдилар, яъни шаҳримиздаги А.Мажидий номли драмма театрда Каттақўрғон шаҳар ҳокими М.К.Хашимов иштирокида 50 нафар ногирон, имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари, қўлтиқ таёқ ва соғлиқларини тиклаш учун дам олиш оромгоҳларига йўлланмалар, ногиронлиги бор фуқароларнинг оила аъзоларига имтиёзли кредитлардан фойдаланишлари учун банк сертификатлари топширилди.

Davomini o'qish...

МЕРГАНЛИКДА БАҲСЛАШИШДИ

Каттақўрғон шаҳар ўқув спорт техника клубида бир неча йиллардан буён “Ўқ отиш спорти” бўйича тўгарак фаолият кўрсатиб келмоқда. Тўгаракда шаҳримиз мактаблари ва коллежларида ўқийдиган ёши 9 ёшдан юқори бўлган йигит-қизларимиз фаол қатнашиб ўқ отиш спорти бўйича шаҳар биринчилиги ва вилоят миқиёсида бўлиб ўтган мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Эрилишилиётган натижаларда спорт бўйича мураббий Шамшод Эргашевнинг алоҳида меҳнатлари бор. Бу спорт тури ёшларни ҳар томонлама етук касб-ҳунарли баркамол шахс сифатида камол топишида, чиниқишида, ақлли зеҳнли келажак ворислари бўлиб камол топишларида, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбияланишларида, ватанга муҳаббат, бурчга садоқат каби фазилатларни мужассам…

Davomini o'qish...

ЛОҚАЙД КАСРИ!

Қишлоқ кўчасидан серена ёқиб елдек учиб ўтган “Тез ёрдам” машинаси кўз очиб юмгунча туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлими олдига келиб тўхтади. Ҳамшира-ю шифокорлар чопиб қолишди. Зудлик билан беморга биринчи ёрдам кўрсатишга киришилди. Беҳушлигича қолаётган боласини аҳволини кўрган она эс-ҳушини йўқотиб карахт бўлиб қолганди. Ёлғиз фарзандим деб ортиқча эркалатиб юборганлигининг оқибати эди бу фожиа. Асли воқеа бундай бўлганди. Шанба дам олиш куни ҳам турмуш ўртоғи хизмат сафарида бўлганлиги учун она-бола кўнгил ёзиш учун қишлоққа онасиникига қидириб келишганди. Сўлим боғда туну билан мириқиб дам олишди. Тушга яқин қишлоқнинг одатига кўра шаҳарлик меҳмонларни…

Davomini o'qish...

“ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ”

Жорий йилнинг 26 май куни шаҳар ҳокимлиги, “Агробанк” Каттақўрғон шаҳар бўлими, “Қишлоққурилиш банк” ҳамда шаҳар Иқтисодиёт коллежи ўқувчилари ва жамоаси билан Академик Саидасрорхон Ғуломов иштирокида ўтказилган илмий-амалий конференция ана шу мавзуга бағишланди. Йиғилишни кириш сўзи билан очган шаҳар ҳокими М.Хашимов бугун юртбошимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Каттақўрғон шаҳридаги барча соҳаларда олиб борилаётган ишлар, яратилаётган иш ўринлари, ҳудуд инфратузилмасини кескин ўзгартириш учун белгиланган келгусидаги режалар ҳақида ахборот берди.

Davomini o'qish...

КИТОБ ДЎКОНЛАРИ ОЧИЛДИ

Каттақўрғон  шаҳридаги Нақиббек мадрасаси ҳамда “Қори Муҳаммад Расул”, “Қориравот” масжидлари қошида китоб дўконлари очилди. – Масжидларимиз ҳудудидаги бўш ер ва бинолардан мақсадли фойдаланишга қарор қилдик, – дейди шаҳар бош имом-хатиби Хайрулло Дўстмуродов, – натижада мазкур бинолар савобталаб тадбиркор ҳамшаҳарларимиз кўмагида қайта таъмирланди, жиҳозланди, неча йиллар давомида фойдаланилмай келинаётган бино ва ер майдонларида масжидлар атрофидаги маҳаллалар аҳли учун бир қатор қулайликлар яратилди. Бугун масжидларимиз тасарруфидаги 3 та янги китоб дўкони, учта нонвойхона ва сартарошхоналар беминнат хизмат кўрсатаётир.

Davomini o'qish...

МОЗИЙДАН ҲИКОЯ СЎЗЛАР

Каттақўрғон тарихини яратиш борасида дастлабки ишни Ўзбекистон ҳалқ таълими аълочиси марҳум И.Бекмуродов бошлаган ва шу мавзуда 300 дан ортиқ мақолалари, бир неча рисолалари босилиб, ўттиз йиллик изланишлари натижасида 1993 йил “Каттақўрғоннинг қискача тарихи” номли китоб, кейинчалик эса филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби марҳум Н.Шукуров бошчилигидаги муаллифлар давом эттирганлар. Шаҳримиз пайдо бўлиши билан боғлик турли афсона ва ривоятлар ҳамон ҳалқ орасида яшаб келмоқда. Тарихий китобларда ёзилишича, Каттақўрғон шаҳрига хижрий 1095, милодий 1684 йилда Бухоро хони Субхонқулихоннинг кўзга кўринган нуфузли амалдорларидан уч ака-ука Сўфи Оллоҳёр, Фарҳод Оталиқ ва…

Davomini o'qish...

ШУКРОНАЛИК ҲИССИ

Муҳтарам газетхон! Азиз юртдошим! Озод, буюк ва муқаддас Ўзбекистонимизнинг кун сайин гуллаб- яшнаётганидан баҳра олиб, ишқу- иштиёқ, ғайрат- шижоат, ҳиммат-саҳоват, хусни хулқ одоб билан, ҳалол меҳнат қилиб яшаб келаётган Ватандош! Бу файзли лаҳзаларни ғанимат билиб, юртим ҳақида дил изҳорларимни баёт этиб, хурсандчилик лаззатини сиз билан баҳам кўргим келди. Она Ватан дея эъзозланадиган даргоҳни, инсон ўз туғилиб ўсган тупроғини таърифлаш учун не-не машойиқлар, олимлар, шоир ва ёзувчилар қалам тебратиб ўтганлар. Фарзанд ўз онаси хаққини адо қилолмагани каби, инсон ўз Ватани таърифини айтиб тугатолмас. Буюк адиб, ғазал мулкининг султони ҳазрати Алишер Навоий…

Davomini o'qish...