“ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ”

Жорий йилнинг 26 май куни шаҳар ҳокимлиги, “Агробанк” Каттақўрғон шаҳар бўлими, “Қишлоққурилиш банк” ҳамда шаҳар Иқтисодиёт коллежи ўқувчилари ва жамоаси билан Академик Саидасрорхон Ғуломов иштирокида ўтказилган илмий-амалий конференция ана шу мавзуга бағишланди. Йиғилишни кириш сўзи билан очган шаҳар ҳокими М.Хашимов бугун юртбошимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Каттақўрғон шаҳридаги барча соҳаларда олиб борилаётган ишлар, яратилаётган иш ўринлари, ҳудуд инфратузилмасини кескин ўзгартириш учун белгиланган келгусидаги режалар ҳақида ахборот берди.

Davomini o'qish...

КИТОБ ДЎКОНЛАРИ ОЧИЛДИ

Каттақўрғон  шаҳридаги Нақиббек мадрасаси ҳамда “Қори Муҳаммад Расул”, “Қориравот” масжидлари қошида китоб дўконлари очилди. – Масжидларимиз ҳудудидаги бўш ер ва бинолардан мақсадли фойдаланишга қарор қилдик, – дейди шаҳар бош имом-хатиби Хайрулло Дўстмуродов, – натижада мазкур бинолар савобталаб тадбиркор ҳамшаҳарларимиз кўмагида қайта таъмирланди, жиҳозланди, неча йиллар давомида фойдаланилмай келинаётган бино ва ер майдонларида масжидлар атрофидаги маҳаллалар аҳли учун бир қатор қулайликлар яратилди. Бугун масжидларимиз тасарруфидаги 3 та янги китоб дўкони, учта нонвойхона ва сартарошхоналар беминнат хизмат кўрсатаётир.

Davomini o'qish...

ШУКРОНАЛИК ҲИССИ

Муҳтарам газетхон! Азиз юртдошим! Озод, буюк ва муқаддас Ўзбекистонимизнинг кун сайин гуллаб- яшнаётганидан баҳра олиб, ишқу- иштиёқ, ғайрат- шижоат, ҳиммат-саҳоват, хусни хулқ одоб билан, ҳалол меҳнат қилиб яшаб келаётган Ватандош! Бу файзли лаҳзаларни ғанимат билиб, юртим ҳақида дил изҳорларимни баёт этиб, хурсандчилик лаззатини сиз билан баҳам кўргим келди. Она Ватан дея эъзозланадиган даргоҳни, инсон ўз туғилиб ўсган тупроғини таърифлаш учун не-не машойиқлар, олимлар, шоир ва ёзувчилар қалам тебратиб ўтганлар. Фарзанд ўз онаси хаққини адо қилолмагани каби, инсон ўз Ватани таърифини айтиб тугатолмас. Буюк адиб, ғазал мулкининг султони ҳазрати Алишер Навоий…

Davomini o'qish...

“ТАРБИЯНИНГ НЕГИЗИ” УНИ ҚАЕРДАН ИЗЛАШ КЕРАК!

Суднинг сўнгги куни, онаизорнинг асаби чидамади. Наҳотки унинг фарзанди шу даражада бешавқат, раҳмсизлик, вахшийлик қилган бўлса. Ахир бағритошлик ҳам эви биланда, келиб-келиб кучи қари кампирга етибдими, шу даражада қийноққа солиб ўлдирадими? Давлат айбловчининг кўрсатмаларидан унинг ўғли бу қотилликни наша чекиб қилганлиги, арзимас пул учун бир инсоннинг умрига зомин бўлганлиги ҳақидаги гапини эшитиб баттар хуноб бўлиб юраги дош бера олмай, шу ернинг ўзида ҳушидан кетиб  йиқилди. Ҳамма ота-она қатори у ҳам ўғлини еру-кўкка ишонмай, ўзи емай едирган, ўзи киймай кийдирган, бошқача айтганда, ялаб-юлқаб катта қилганди-ку! Ёлғиз фарзандим ўксимасин, бировдан кам бўлмасин…

Davomini o'qish...

ҚАЛБДАН ҲИС ЭТИБ

Бугунги кунда ҳар бир депутат ўз вазифасидан келиб чиқиб партия дастурлари, давлат дастурларининг бажарилишида бевосита иштирок этиши ва зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган ҳолда иш олиб бориши мақсадга мувофиқдир. Партиямизнинг асосий вазифаларидан ҳисобланган мулкдорлар қатлами, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаси, фермерлик ва деҳқон хўжаликлари вакиллари, ишлаб чиқаришнинг бошқарув ходимлари, ҳамда ўз тадбиркорлиги эвазига халқ фаровонлигига эришиш учун хизмат қилаётган фуқароларга амалий ёрдам бериш масалаларини ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз.

Davomini o'qish...

ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ

Кейинги вақтларда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг фаолият олиб бориши учун бир мунча қулайликлар яратилдики, бундан ҳар бир тадбиркор унумли фойдаланиши мақсадга мувофиқдир. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тадбиркорлар ва ишбилармон- ларга солиқларни тўлаш борасида ҳам кўпгина енгилликлар яратилди. Айрим фаолият турларидаги солиқ ставкалари камайтирилди. Лекин берилаётган шунча имкониятларга қарамай айрим тадбиркорлар ўз манфаатлари йўлида  қонунбузилишига йўл қўймоқда. Жумладан, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясидан 2012 йил 17 январда МЧЖ, нодавлат тижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтган Ҳакимов Алишер (исми шарифи ўзгартирилган) 2012-2016 йиллардаги фолияти давомида солиқ ва бошқа…

Davomini o'qish...

ТЎЙ ТЎЙДЕК БЎЛДИ

Мазкур мақолани батафсилроқ ёзиш ниятида қўлга қалам ола туриб, 60-йилларда ўзбек кино ижодкорлари суратга олган (айни кунда ҳам экранларга файз киритиб турган) “Маҳаллада дув-дув гап” фильмидаги тўйларимизга хос салбий ҳолатлар кўз олдимга намоён бўлаверди. Зеро, мазкур фильмдаги “оёғи ердан узилган” худбин беканинг “бир тўй қилайликки, етти маҳаллага дув-дув гап бўлсин”, дегани неча юз йилдирки тўй, тўйчиларнинг азму-ниятига айланган эдида, бизнинг юртда?! “Мен фалончидан камми?”, “Одамлар нима дейди” деб, ўзимизни тўрт томонга “уриб”, “дабдабали” тўй қилиб… ва ниҳоят, абгор бўлиб, қарзга ботганларимизчи?!

Davomini o'qish...

ЎЗ ЛОЙИХАНГИЗНИ АМАЛГА ОШИРМОҚЧИМИСИЗ?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи доирасида 2018 йилда амалга оширилиши кутилаётган истиқболли лойиҳаларнинг тақдимоти мобайнида Самарқанд вилоятига 500 млн. доллар миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилиши белгиланган. Жумладан; 400 млн. доллар Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан Халқаро молия ташкилотлари кредит линиялари ҳисобидан амалга ошириладиган чорвачилик ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун; 50 млн. доллар Республика Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Республика Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 2018 йилда ташкил қилинадиган 14 та…

Davomini o'qish...

ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛАЁТИР

Юртимизда истиқлолнинг илк кунларидан бошлаб келажак авлоднинг баркамоллиги йўлида ҳайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Болаларнинг ҳар томонлама камол топиши учун зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Хусусан, болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш йўлида янгича ёндашувлар жорий этилган бўлиб, айни чоғда мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилги мавсумда оромгоҳларга фарзандларимизнинг мароқли ҳордиқ чиқариш ва жисмоний чиниқиши билан бирга, билимларини янада бойитишлари учун барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилади, – дейди биз билан суҳбатда шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Б.Ахмадов.

Davomini o'qish...

“НАВБАҲОР”ЛИКЛАР МАМНУН

2018 йил 29 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида фармони қабул қилинди. Шу фармони асосан ҳар бир туман ва шаҳарда иккитадан маҳаллани “Обод маҳалла” дастурига киритилиши 2018 йилда мўлжалланган. Шу жумладан “Навбаҳор” маҳалласини шу дастури киритилиши бизни тўлқинлатиб юборди. Ҳозирги кунда шу дастурни лойиҳалари шаҳар архитектура қурилиш бўлими ва лойиҳалаш институти томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Davomini o'qish...

ҚИСҚА САТРЛАРДА

2018 йилнинг биринчи чорагида Каттақўрғон шаҳрида фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан 41,5 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101.9 фоизга ўсди. Шунингдек, 23,3 миллиард сўмлик Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўсиш суръати 100,5 фоизни ташкил қилди. Жорий йилнинг 1-чорагида корхоналар томонидан экспорт ҳажми 1859,2 минг АҚШ долларини, импорт ҳажми 1341,4 минг АҚШ долларини ташкил қилди. 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига шаҳардаги 9 та хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатиб келмоқда. М. МЎМИНОВ,  Шаҳар статистика бўлими бошлиғи.

Davomini o'qish...

ТОЖИК САНЪАТИГА ОЛҚИШЛАР

Яқинда Тожикистоннинг Суғд вилояти вакиллари иштирокида Самарқандда бизнес-форум ташкил этилди. Анжуман доирасида Суғд ва Самарқанд вилоятлари санъат усталарининг концерти ҳам уюштирилди. Икки қўшни, қондош халқнинг дилбар куй, қўшиқ, рақсларидан жозибали саҳна кўринишларидан тузилган дастур “Самарқанд” концерт залига йиғилган мухлисларга олам-олам завқ бағишлади. Хусусан, “Зебо”, “Гулдухтарон”, “Таманно” рақс ансамбллари, Суғд ва Самарқанднинг таниқли, хушовоз хонандалари Афзалшоҳ Шодиев, Қодир Мирашуров, Фарангиз Шамсиева, Мардон Мавлонов, Хушнуд Эштўхтаев, Юлдуз Турдиева ва бошқаларнинг юксак ижрочилик маҳоратлари давомли қарсаклар билан олқишланди.

Davomini o'qish...

НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАЧ

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб бундан унумли фойдаланаётган хотин-қизлар эса жамиятда ўз ўрнини топиб муносиб ҳаёт кечирмоқдалар. Бугун кўпгина соҳаларда улар ватан тараққиёти, юрт фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилмоқдалар. Лекин яратилган имкониятларга қарамай орамизда фарзандларини, оиласини ҳаром луқма билан боқиш йўлини танлаган аёлларнинг борлиги ачинарли ҳол. Заргарлик буюмларини сотиш билан шуғулланадиган Салима Шукурова (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳам ҳаётида тўғри йўлни танлаганида аёллик шаънига доғ туширмаган бўларди.

Davomini o'qish...

МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августда “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримиз аҳолиси томонидан эътироф этилган муаммоли масалаларни ечиш бўйича  ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 1-секторга бириктирилган 10 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 5564 та хонадонларнинг 5507 тасига кирилиб, хонадон сохиблари билан суҳбатлар ўтказилди. Аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар натижасида 382 та турли соҳаларда муаммолар аниқланиб, мазкур муаммоларнинг 274 таси сектор раҳбари, сектор аъзолари ва бошқа мутасаддилар томонидан жойида бартараф этилишига эришилди.…

Davomini o'qish...

Каттақўрғон шаҳар фуқароларига МУРОЖААТНОМА

Қадрли ҳамшаҳарлар! Она диёримиз ўлкан бунёдкорлик, туб ислоҳотлар ва юксалиш сари олға қадам ташламоқда. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг оқилона сиёсати боис, мамлакатимиз чирой очиб, жаҳондаги энг гўзал диёрлардан бирига айланиб бормоқда. Ҳар биримиз шу азиз Ватан қадрига етишимиз, унинг равнақига муносиб ҳисса қўшишимиз лозим. Муборак қадриятларимизни фарзандларимизга ўргатайлик, улар билан бой ҳаётий тажрибамизни баҳам кўрайлик, маслаҳатимиз ва ўгитларимизни аямайлик. Азиз ҳамшаҳарлар! Истиқлол ўзлигимизни англаш, миллий анъаналаримизни тиклаш имконини берган шундай қутлуғ кунларда ҳали ҳам учраб турадиган баъзи нуқсонларга барҳам бериш барчамизнинг бурчимиздир.

Davomini o'qish...