ФАРЗАНД  ОИЛА ГУЛТОЖИ

Фарзанд оила мустаҳкамлигини таъминловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.  Оилада улғаядиган боланинг қандай инсон бўлиб шаклланиши биринчи навбатда ота-онага, унинг оилада олган тарбиясига боғлиқ. Зеро, тарбия барча ҳикматларнинг аввалидир. Шаҳримиздаги “Ғарб Мачит” маҳалласида истиқомат қилаётган Сабоҳат ая ва Жалолиддин Насировларнинг оиласида тарбияга жуда катта эътибор қаратилади десак тўғри бўлади. Бунинг натижаси ўлароқ  фарзандлар ҳаётда ўз ўрнини топиб, самарали меҳнатлари билан юрт равнақига ҳисса қўшиб келмоқдалар. Сабоҳат опа турмуш ўртоғи Жалолиддин  Насиров билан пенсияга қадар шаҳримиздаги  “Ёғ-мой” АЖ да ишлаганлар. Ҳозир ҳам улар тиниб-тинчимайдилар. Набираларининг тарбияси билан шуғулланадилар. Набиралари  Бегзод, Муҳаммаджон ва…

Davomini o'qish...

УСТУВОР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

28  январь куни O ‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар ва туман Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига йўллаган  Мурожаатномасидан келиб чиқиб, устувор вазифалар белгилаб олинди. Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини ишлаб чиқиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди. Ушбу устувор вазифалар партиянинг сайловолди дастурида ҳам акс этган ва O`zLiDeP келгуси беш йиллик фаолияти давомида бу борадаги чора-тадбирларни изчиллик билан амалга оширади. Қўшма мажлисда партия, унинг бутун депутатлик корпуси олдида ҳам ўз сайловчилари, ҳам бутун аҳоли билан олиб бориладиган ишлар самарадорлигини ошириш вазифаси турганлиги…

Davomini o'qish...

ЎҚИТУВЧИЛАР  ЎҚИТИЛМОҚДА

Педагогларнинг ўз устларида  ишлашлари, билимларини ошириб боришлари ҳақида гап кетганда  Юртбошимизнинг  “илм ва изланиш бўлмаган жойда ҳеч қандай ривожланиш, юксалиш ва умуман бирор бир соҳанинг келажаги бўлмайди” деган фикрларини эслаш  жуда ўринли. Ҳақиқатдан ҳам ўқитувчининг бир жойда тўхтаб қолиши, фақат бор билимидангина фойдаланиши уни келажакда ривожланишида тўсиқ бўлади. Шу боис педагоглар доим ўз устларида ишлашлари, соҳада бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлишари, дарсларни ўтишда  педагогик  технологияларни қўллашлари мақсадга мувофиқ. Бугун мактабларимизда бошланғич синфларда ўқишнинг 5 кунга мўлжаллангани қолган бир кунда уларнинг ўз устларида ишлаб билимларини бойитиб боришга имкон бермоқда. Шаҳар ХТБ томонидан…

Davomini o'qish...

ЎЗ ЮРТИМ ҚЎЙИБ ҲИНД  СОРИ  ЮЗЛАНДИМ….

Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда бўлмиш Заҳириддин Муҳаммад Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солди. Кейинчалик эса бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида ном қолдириб, сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам ўз ўрнини эгаллади. Адабиёт, нафис санъат, табиат гўзалигига ёшлигидан мехр қўйган Заҳириддин, барча Темурий шаҳзодалар каби бу илмларнинг асосини отаси саройида етук устозлар раҳбарлигида эгаллади. Бироқ унинг беташвиш болалиги узоққа…

Davomini o'qish...

ГИЁҲВАНДЛИК АСР – ВАБОСИ

Гиёҳвандлик  жамиятга ҳар томонлама зарар етказади. Бу иллат туфайли оилалар барбод бўлаётгани, гиёҳвандликка мубтало бўлган кишилар турли касалликларга чалиниб бевақт ўлим топаётгани маълум. Шу боис, гиёҳвандликка қарши курашиш, унинг аянчли оқибатларидан ёшларни хабардор қилиш самарали тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳозирги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими томонидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш ва фаолиятига чек қўйиш, таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликлар экилишини олдини олиш бўйича махсус чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликларни етиштираётган ва…

Davomini o'qish...

 “ҲАЛОЛЛИК  ВАКЦИНАСИ”  БИЛАН ЭМЛАШНИ БОЛАЛИКДАН БОШЛАШ КЕРАК

Коррупция   жамиятни таназзулга олиб келувчи, миллат равнақига катта хавф солувчи иллатдир. Шу боис мамлакатимизда унга қарши курашишнинг таъсирчан чоралари ишлаб чиқилмоқда.  Яқинда Юртбошимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳам айнан ушбу иллат турли кўринишлари билан тараққиётга ғов бўлаётгани, унинг олдини олмасдан туриб ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмаслигини, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмаслиги, жамиятнинг барча аъзоларини  “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш орқали юксак марраларга эришиш мумкинлигини, коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтиш кераклигини таъкидладилар. Менимча бу иллатнинг олдини олишни инсонларнинг онгини тозалашдан, болаликдан ҳалолликка, виждонан яшашга ўргатишдан бошлаш лозим. Олайлик…

Davomini o'qish...

ҚОНУНГА ТАЯНИБ ИШЛАЙЛИК

Бепоён Ватанимизнинг ҳар бир қарич тупроғи олтинга тенг, ҳамма жойи ер ости ва ер усти бойликларига тўла. Илгари айримлар ўз манфаатини ўйлаб,  мўмай даромад олиш мақсадида ана шу бебаҳо хазинага кўз олайтиришгани ҳақиқат. Ҳукуматимиз тадбиркорликка кен йўл очиш, одамларнинг  ҳалол меҳнат билан фаровон турмуш кечиришлари йўлидаги саъй-ҳаракатни давом эттириб, ушбу соҳада ҳам қатор вазифалар белгиламоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги  “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-4030 сони Қарори фикримизнинг исботидир. Қарорга кўра Низом ҳам тасдиқланган. Унга мувофиқ қимматбаҳо…

Davomini o'qish...

ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАММА НАРСАДАН УСТУН

Асрий орзуйимиз-давлат мустақиллигига эришганимизга яқинда йигирма саккиз йил тўлди. Ана шу тарихан қисқа вақт ичида мамлакатимизда мисли кўрилмаган ўзгаришлар содир бўлди. Сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда кенг ва узоқни кўзланган ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Муҳими, жаҳон ҳамжамияти бизни тан олиб, ўнлаб давлатлар  билан  мустаҳкам дўстлик алоқалари ўрнатилди.Афсуски, ўтган даврда кўпгина имкониятлардан самарали фойдаланилмагани боис, қатор соҳаларда турғунлик кўзга ташлана бошланди. Кейинги уч йилда ана шу хатолар тузатилиб, янги Ўзбекистоннинг тараққиётида тезкор ҳаракат даври бошланди. Охирги уч йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида, халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича олиб борилаётган…

Davomini o'qish...

ЭНГ КАТТА МЕРОС- БУ ЯХШИ ТАРБИЯ

“Биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун ҳам боғчадан бошлаб олий ўқув юртигача – таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилишни бошладик. Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади. Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг…

Davomini o'qish...

ФАОЛ ВА ТАШАББУСКОР ИШТИРОКЧИ

Бугун хотин- қизларимиз ҳар соҳада фаол бўлиб, ҳаётда  ўзларининг  муносиб ўринларини  топишга ҳаракат қилмоқдалар. Бунинг учун эса мамлакатимизда барча имкониятлар, шароитлар яратилмоқда десак муболаға бўлмайди. Айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож,  ҳаётда қийналган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш  уларни  иш билан таъминлаш борасида кейинги йилларда қилинган ишлар таҳсинга сазовор. Республикамизда  бир қатор қонун  ҳужжатлари, жумладан, Президентимизнинг хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан, гендер тенглиги ва аёлларни зўравонлик ва зулмдан ҳимоя қилиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақомини кучайтириш тўғрисидаги фармон ва қарорларининг қабул қилиниши хотин-қизларни ҳуқуқий-ижтимоий муҳофазасини кучайтириш билан бирга уларни сиёсий, ижтимоий фаолликка ундайди. Бундан руҳланган хотин-қизларимиз бугун …

Davomini o'qish...

ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Шаҳар ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник  кўрикдан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.,15-сон 197- модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31  январдаги 54- сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш  ҳақида” ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003., 1-2 сон, 17- модда), 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини  таъминлаш, шунингдек Каттақўрғон шаҳар…

Davomini o'qish...

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ЎҚИТУВЧИ ТАҚДИРЛАНДИ

7 февраль куни Маданият Вазирлигида  “Йилнинг энг яхши болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиси ва концертмейстери танлови” ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда соҳадаги янгиликлар жумладан, Муҳтарам Президентимиз қарори билан хореография олий мактаби негизида Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилгани, “Баҳор” ансамблининг қайта тиклангани, келгусида мақом академияси, бахшичилик санъати мактаблари ташкил этилиши, бу албатта  санъатсевар ёшларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини янада ошишида муҳим аҳамият касб этиши хусусида сўз юритилди. Шундан сўнг тизимдаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида ёш авлодни маънавий- маданий савиясини юксалтиришда, санъат ва мусиқа сир-асрорларини ўргатишда муносиб…

Davomini o'qish...

“МУСИҚИЙ РИНГ”

Яқинда Каттақўрғон шаҳар драма театрида муҳтарам Президентимизнинг “Беш муҳим ташаббуси”лари асосида шаҳар маданият бўлими томонидан республикада илк маротаба ташкил этилган “Мусиқий ринг” – хонандалар беллашуви бўлиб ўтди. Миллий мусиқа санъатимизни намойиш этишда “ринг”га чиққан Каттақўрғон шаҳар мусиқа мактаби ўқитувчиси “янги овоз”лар республика телекўрсатуви ғолиби, маҳоратли хонанда Хуршидбек Холлиёров ҳамда Каттақўрғон тумани маданият уйи ходими Ғолибжон Ўсаровлар ушбу лойиҳанинг биринчи иштирокчилари бўлишди. Қизиқарли баҳс, мунозаралар билан ўтган мусиқий беллашувда иккала хонанда ҳам, ҳакамлар ҳайъати томонидан бир хил баҳоланди. Эркатош ШУКУРОВА.

Davomini o'qish...

ЭҲТИРОМ

Буюк мутафаккир шоир, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд топганига  679 йил тўлиши муносабати билан Каттақўрғон шаҳар Алишер Навоий номли истироҳат боғида ўтказилган тадбирда шаҳар жамоатчилиги, шоирлар, ёзувчилар, шеърият мухлислари иштирок этишди. Тадбирни Ўзбекистон Журналистлар  ижодий уюшмаси аъзоси Абдуазиз Ҳошимов кириш сўзи билан очиб, улуғ алломанинг ижодий фаолияти ҳақида қисқача маъруза қилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, шоира Эркатош Шукурова, ижодкорлардан  Фазилат Абдуллаева, шаҳар ҳокими муовинлари Азиз Ибрагимов ҳамда Феруза Рахимовалар сўзга чиқишди. Мактаб ўқувчилари Алишер Навоий шеър ва ғазалларидан ёд айтишди. Шаҳар ҳарбий батальони ҳарбий оркестри ижросида куйлар…

Davomini o'qish...

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ  СЕССИЯСИ

Шаҳар  ҳокимлигининг мажлислар залида  Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг иккинчи сессияси  бўлиб ўтди. Унда шаҳар кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар  ҳокимлиги  бўлимлари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳамда шаҳар корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этдилар. Сессия кун тартибида Халқ депутатлари  шаҳар Кенгаши раиси ўринбосарини сайлаш, шаҳардаги  4 та сектор раҳбарининг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Х.Шодиеванинг 2019 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти,  Халқ депутатлари  шаҳар  Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўрилди. Сессия кун тартибидаги биринчи масала…

Davomini o'qish...